Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Стефанос Капино: «Ўзбекистон «марҳамат, гол уринг» демайди»

Баҳо:
+ | -

Греция ёшлар терма жамоаси дарвозабони Стефанос Капино яхши ўйин кўрсатиб, мутахассислар эътирофига сазовор бўлаётган ўйинчилардан бири. У ҳам жамоадошлари каби нимчорак финалда Ўзбекистон билан тўқнаш келаётганидан мамнун.

"Мен ушбу мусобақадан икки томонлама қониқиш ҳосил қиляпман. Биринчидан, кучли гуруҳда мағлуб бўлмасдан, плей-оффга чиқдик. Биз ўзимизнинг асосий мақсадимизга эришдик ва гуруҳдан чиқдик. Иккинчидан, майдондаги ҳаракатларимиздан кўнглим тўляпти. Балки, Мали билан ўйинни бу сафга қўшиш шартмасдир, аммо қолган 2та ўйинда жуда яхши, тартибли ва комбинацион ўйин кўрсатдик. Греция жаҳон футболининг элитасига киришини исботладик", дейди "Панатинаикос" клуби посбони.

"Ўзбекистонга қарши ўйнашимизни билганимиздан кейин, ростини айтсам, назарий жиҳатдан устундекмиз. Аммо масаланинг нозик жиҳати ҳам шунда. Рақибимиз ким бўлишидан қатъий назар биз уларни ҳурмат қилишимиз керак. Биз бу ерга келдик ва яхши натижаларга эришдик. Шу билан бирга рақиб ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Ҳеч бир рақиб бизга "Марҳамат, гол уринг!" демайди. Рақиб ҳам тўпни олиб қўйишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Биз йирик мусобақада иштирок этяпмиз, кейинги босқичга ўтишни истаймиз. Ушбу босқичданоқ ортга қайтмоқчи эмасмиз. Худди рақиб каби биз ҳам фақат ғалаба учун ўйнаймиз", дейди Стефанос Капино.

"Бундан кейин Туркиядаги стадионлар тўлиб борса керак. Боиси, энди плей-офф ўйинлари бошланади, ўйинлар ҳам қизиқарли тус олади. Нимчорак финалга эса тахмин қилинган жамоалар чиқди: Испания, Франция, Колумбия, Португалия, Ироқ ва Нигерия. Англиянинг кейинги босқичга чиқа олмагани ҳайрон қолдирди. Мексикадан ҳам кўп нарса кутиш мумкин. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Греция ҳақида кўпчилик илиқ фикрларни билдирмоқда", дейди Греция ёшлар терма жамоаси дарвозабони.

"Сизга кулгили бўлиши мумкин, аммо мусобақада финалга чиқишни истаймиз. Биз эса буни босқичма-босқич амалга ошириб борамиз. Олдимизда Ўзбекистон турибди. Барча эътиборимиз мана шу рақибга қаратилган", дейди Стефанос Капино.

Манба: www.sport-fm.gr
Киритилди: 22:37, 30.06.2013.
Ўқилди: 10541 марта.
Фикрлар: 169 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.