Кириш Регистрация

Луис Диас "Ливерпуль" билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Колумбиялик ҳужумчи Луис Диас "Ливерпул"дан "Бавария"га ўтганидан сўнг хайрлашув постини жойлаштирди.

Бугун, 30 июль куни Мюнхеннинг "Бавария" клуби расмий сайти орқали Луис Диаснинг трансфери ҳақида эълон қилди.

"Уч ярим йил абадий эсимда қолади. Мен бу ерга барча орзуларим билан келдим ва биргаликда эришган барча нарсаларимиздан фахрланаман.

Мен ақл бовар қилмайдиган инсонлар, ажойиб ҳамкасбларим, менга катта ёрдам берган мураббийлар ва ажойиб мухлисларни учратдим. "Ливерпуль" чиндан ҳам ўзгача жамоа ва мен уларнинг ҳар бирини юрагимда сақлайман. Цикл шу ерда тугайди ва орқага қараш ва биз қанчалик хурсанд бўлганимизни тушуниш жуда ёқимли.

Нафақат кубоклар, балки бирдамлик ва дўстлик туфайли ҳаммасига эришдик. Ҳар доимгидек кўтарилишлар ва пасайишлар бўлди, лекин ҳамма нарса адолатли эди. Муваффақият ҳисси билан, энг муҳими, чемпион сифатида кетиш ёқимли. Агар футболчиларимиздан бирини фожиали тарзда йўқотмаганимизда, бу ажойиб хайрлашув бўларди.

Олдин ҳам айтганимдек ва ҳар доим айтганимдек, мен ҳаммани юрагимда сақлайман, лекин алоҳида: Диогуни. Мен уни ҳеч қачон унутмайман. Биз уни ҳеч қачон унутмаймиз. Ҳаммаси учун раҳмат. YNWA", - деб ёзди Диас ижтимоий тармоқда.

Диас 2022 йилдан бери "Ливерпул"да ўйнаб келаётганди. Ўтган мавсумда Диас барча турнирларда 50 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:14, 30.07.2025.
Ўқилди: 1347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик