Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК 2-2 Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна 2-3 Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
12/10 18:45 Пахтакор - Ал-Қодисия
12/10 21:00 Ал-Васл - Ал-Аҳли (СА)
12/10 21:00 Трактор - Аш-Шамол
12/10 23:15 Ан-Наср (СА) - Нефтчи
12/10 23:15 Ал-Ғарафа - Истиқлол
12/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Ал-Айн
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Улуғбек Бақоев: «Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ОКМКга қарши бўлиб ўтган Суперлиганинг 16-тур баҳсидан сўнг клуб матбуот хизматига интервью берди.

— Бугунги ўйин билан мавсумнинг иккинчи давраси старт олди. Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?

— Биринчи таймда гол уришимиз керак эди, аммо қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақиб эса икки марта яхши вазиятга чиқиб, иккита гол урди. Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади.

— Давралар оралиғида «Бухоро» сафига янги футболчилар қўшилди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Биринчи даврадаги ўйинимизни таҳлил қилган ҳолда янги футболчиларни таклиф этдик. Ҳужумни якунлаш ва ярим ҳимояда муаммоларимиз бор эди. Шу боис ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларни қўшиб олдик. Ўйлайманки, янги футболчиларимиз ўзларини кўрсатади. Ҳаммага вақт берамиз, лекин ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади.

— Табатадзе 12та ўйинда атиги 1та гол урган. Бу сизни хавотирга солмайдими?

— Гол уриш бўйича омадсизлик кўп ҳужумчиларда учрайди, бунга нормал қараш керак. Балки Табатадзенинг ўйин томонлама фойдаси кўпроқдир. У ҳимоячиларни чалғитиб, голни бошқалар уришига ҳам ёрдам беради. Тўғри, ҳужумчи гол уриши керак, аммо жамоа учун ўйнаш ҳам жуда муҳим. Шу сабаб уни таклиф қилганимда статистикага унча қарамадим.

— Асосий муаммо ҳужум чизиғидами?

— Муаммолар бор, лекин айтганимдек, гол уришимиз керак. Машғулотларда ҳамма яхши ишлаяпти, ҳар бир ҳужумчи ўзини кўрсатишга интиляпти.

— Футболчи даврингизда жуда шиддат билан ўйнардингиз. Ҳозир жамоада бу етишмаётгандек. Сабаби нима?

— Менимча, бу футболчиларнинг психологиясига боғлиқ. Жамоада турли типдаги футболчилар бўлади: кимдир агрессив, кимдир тинч, кимдир техникаси юқори, кимдир жуда тез ва ҳоказо. Биз эса турли характердаги футболчилардан ягона жамоа яратишга ҳаракат қиламиз.

— Шоҳруз Норхоновнинг кетиши ҳақида нима дея оласиз?

— Норхонов жуда яхши футболчи, аммо фаолиятини бошқа жойда давом эттиришга қарор қилди. Биз унинг қарорини ҳурмат қилдик. Унга омад тилайман ва биз билан ишлагани учун миннатдорчилик билдираман.

Манба: https://t.me/bukharapfc
Киритилди: 07:12, 02.08.2025.
Ўқилди: 897 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик