Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

ОФК президенти Ўзбекистон U-20’ни ЖЧ-2013 1/8 финал йўлланмаси билан табриклади

Баҳо:
+ | -

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон, Ироқ ва Жанубий Корея ёшлар терма жамоаларини Туркияда давом этаётган U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финали йўлланмасини қўлга киритганликлари билан табриклади. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати финалчиси ҳисобланган Ироқ ёшлар терма жамоаси Чилига қарши ажойиб кўрсатиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва етти очко тўплаб, «Е» гуруҳидан кейинги босқичга чиққан бўлса, Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинларини бой берган бўлсалар-да, нимчорак финал масаласини ҳал қилиб бўлишганди.

«U-20 ЖЧ-2013да иштирок этган Осиёнинг тўрт жамоасидан учтасининг кейинги босқичга чиққани Осиё футболи мақоми ўсиб бораётганидан далолатдир», - деди Шайх Салмон.

«Бизнинг жамоаларимиз ФИФА байроғи остидаги ушбу мусобақалар гуруҳ босқичида ўзларини кўрсата олишди ва улар мусобақада ҳали узоқ йўл босишларига мен ишонаман», - деди ОФК президенти.

«Ироқнинг Миср ва Чили устидан қозонган ғалабалари, гуруҳ босқичининг илк учрашувида Англия билан қайд этилган эътиборга молик дуранг Осиё жамоалари билан жиддий ҳисоблашиш кераклигини кўрсатади», - деди Шайх Салмон.

«Жанубий Корея ва Ўзбекистоннинг юришлари ҳам умидбахш ва мен бўлажак ўйинларда барча жамоаларга энг яхши тилакларни тилаб қоламан», - дея қўшимча қилди ОФК президенти Шайх Салмон.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финалида Грецияга қарши тўп суради, Осиё чемпиони ҳисобланган Жанубий Корея Колумбияга қарши майдонга чиқса, Ироқ Парагвай билан тўқнашади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:34, 01.07.2013.
Ўқилди: 5194 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик