Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Сон "Тоттенхэм" билан хайрлашди: "Доим қалбимда"

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни мавсумолди тайёргарлик доирасида "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" Осиёда ўртоқлик учрашуви ўтказди. Жамоалар ғолибни аниқлай олмади - финал ҳуштагидан сўнг таблода 1:1 ҳисоби қайд этилди. Хён Мин Сон учун бу "Тоттенхэм"даги сўнгги ўйин эди. 65-дақиқада жанубий кореялик ҳужумчи алмаштирилганда, жамоа футболчилари ва мухлислар Сонни майдондан олқишлаб кузатишди.

"Хайрлашиш вақти келди. "Тоттенхэм" менинг қалбимда абадий қолади," - деди Сон ўйиндан кейин.

Сон Хён Мин "Тоттенхэм"да ўн мавсум ўтказди. Бу вақт ичида у жамоанинг 454 та ўйинида қатнашиб, 173 та гол урди ва шеригига 101 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:19, 03.08.2025.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик