"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Фабрицио Романо хабарига кўра, уругвайлик форвард ва "Ал-Ҳилол" ўртасидаги музокаралар янги ҳафтада бошланади.
Мерсисайдликлар Дарвинга "Ҳилол" билан музокаралар ўтказишга рухсат берди.
Ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф юборилмаган.













