Кириш Регистрация

Костас Цанас: «Ўзбекистон билан ўйинда концентрацияни йўқотмаслигимиз лозим»

Баҳо:
+ | -

Бугун Греция ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ЖЧнинг нимчорак финал баҳси олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб юнонлар бош мураббийи Костас Цанас иштирок этди.

"Ўзбекистонга қарши баҳсга тайёрмиз. Гуруҳдаги 3та ўйинда бўлгани каби бу учрашувда ҳам концентрацияни йўқотмаган ҳолда ўйнашимиз лозим. Бу ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга. Ғалаба қозонсак катта қадам ташлаган бўламиз. Бу грек футболи учун катта муваффақият бўлади. Биз рақиб номига аҳамият беришимиз керак эмас", дейди Костас.

Греция терма жамоаси гуруҳдаги 2та ўйинни айнан Газиантепда ўтказиб, яна ушбу шаҳарга қайтиб келди.

"Биз бу шаҳарда ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Боиси Газиантепга 18 июнь куни ташриф буюргандик ва ўшанда бери ҳамон шу ердамиз. Биз бу ерда 2та ўйинни ўтказдик ва бу ўйинларда мағлубиятга учрамадик. Газиантепни ўзимизнинг уйимиз деб ҳисоблаймиз", дейди бош мураббий.

Ёш грек футболчилар жаҳон чемпионати якунланганидан кейин фаолиятларини кучли жамоаларда давом эттиришлари мумкин.

"Умид қиламанки, ушбу жамоадан айрим футболчилар кейинчалик жаҳон даражасидаги юқори футболчилар бўлиб етишади. Уларнинг орасида иқтидорли ва кучли характерга эга бўлган футболчилар бор", дея ишонч билан сўзлади Цанас.

Манба: www.epo.gr
Киритилди: 19:02, 01.07.2013.
Ўқилди: 5060 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5326]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3269]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2845]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2761]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2524]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2438]

«Барселона»нинг октябрь ойи тақвими маълум бўлди [2165]

Роналду Португалия терма жамоасига қайтишни режалаштирмоқда [2055]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2035]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик