Кириш Регистрация

"Барселона" собиқ дарвозабони "Ботафого"га ўтади

Баҳо:
+ | -

"Борнмут" дарвозабони Норберту Мурара Нету Бразилияга қайтади, деб хабар берди Х ижтимоий тармоғида журналист Девид Орнштейн.

Манбага кўра, "Ботафого" 36 ёшли бразилиялик футболчини текинга ўз сафига қўшиб олади. Инглиз клуби иш ҳақини камайтириш учун футболчи билан хайрлашишга қарор қилди, чунки Нету ҳозирда энг кўп маош олувчи футболчилар қаторига киради.

Бразилиялик дарвозабон "Ботафого" билан 6 ойга узайтириш шарти билан икки йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

2024/25 йилги мавсумда Нету "Арсенал"да ижара асосида ўйнади. У барча турнирларда 4 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборган.

У бунгача "Барселона", "Валенсия", "Ювентус" ва "Фиорентина" клубларида ҳам ўйнаган.

Киритилди: 08:11, 05.08.2025.
Ўқилди: 987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик