Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликнинг энг буюк спортчиси ким эканини айтди

Баҳо:
+ | -

UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликдаги энг буюк спортчи ким эканини айтди. Бу ҳақда “Нур.кз” хабар бермоқда.

Доғистонлик аралаш жанг санъати устаси Red Corner MMA нашрига берган интервьюсида, афсонавий боксчи Муҳаммад Алини сўнгги бир асрнинг энг буюк спортчиси деб атади:

"Муҳаммад Али сўнгги 100 йилликдаги сайёрамизнинг энг буюк спортчиси. Флойд Мейвезерга қаранг, ҳеч ким у каби бўлишни истамайди. Аммо Муҳаммад Алига назар ташланг. Ҳа, у энди орамизда йўқ, лекин Али ҳозирга қадар нафақат мусулмонлар, балки миллиардлаб одамларнинг кумири ҳисобланади", — деди Ҳабиб Нурмагомедов.

Муҳаммад Алининг асл исми Кассиус Клей бўлган. У 1942 йил 17 январь куни АҚШнинг Луизвилл шаҳрида туғилган. 12 ёшидан бошлаб бокс билан шуғулланган Али дастлаб ҳаваскор сифатида рингга чиққан. Унинг илк катта ютуғи 1960 йилги Олимпия ўйинларида чемпионликни қўлга киритгани бўлган.

1980 йиллар бошида фаолиятини якунлаган Али, орадан икки йил ўтиб, 40 ёшида Паркинсон касаллигига чалингани аниқланган. У 2016 йил, 74 ёшида вафот этди.

Муҳаммад Али профессионал спортдаги 20 йиллик фаолияти давомида жами 56 та жангда иштирок этган. Ушбу баҳсларнинг 51 тасида ғалаба қозонган (37 таси нокаут билан). 5 та жангда мағлуб бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:07, 05.08.2025.
Ўқилди: 1576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.