Кириш Регистрация

"Боруссия Дортмунд" португалиялик ҳужумчи билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

"Вулверхэмптон" форварди Фабиу Силва Дортмунднинг "Боруссия" клубига ўтишга розилик берди.

"Асаларилар" португалиялик билан шартнома шартларини оғзаки келишиб олди, деб хабар беради Sky Sport. "Бўрилар" 23 ёшли футболчининг трансфери учун 20 млн евро атрофида маблағ сўрамоқда. 2020 йил сентябрь ойида "Вулверхэмптон" Фабиу Силвани "Порту"дан 40 миллион еврога сотиб олди. Инглиз жамоаси сафида футболчи 72 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урган ва олтита голли узатмани амалга оширган.

Ўтган мавсумда ҳужумчи Испаниянинг "Лас-Пальмас" клубида ижара асосида тўп сурган ва Ла Лигада 24 та ўйинда 10 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 05:43, 06.08.2025.
Ўқилди: 632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.