Кириш Регистрация

Яшари "Милан" учун бир нечта грандлардан воз кечди

Баҳо:
+ | -

"Брюгге" ярим ҳимоячиси Ардон Яшари тез орада "Милан" сафини тўлдиради.

23 ёшли футболчи аллақачон "россонерилар"нинг розилигини олган, "Брюгге" билан ҳам келишувга эришилган. Битим қиймати тахминан 39 миллион еврони ташкил этади. Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, Яшари "Милан"га ўтишни орзу қилган, шунинг учун у Европанинг бир қатор нуфузли клублари - "Манчестер Юнайтед", "Астон Вилла", "Боруссия Дортмунд" ва "Байер"дан воз кечган. Шунингдек, хавбек хизматига "Вест Хэм", "Ноттингем Форест" ва Саудия Арабистонининг "Неом" клублари қизиқиш билдирган.

Ардон Яшари "Брюгге" сафида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Швейтсариянинг Transfermarkt порталидаги нархи - 32 млн евро.

Киритилди: 08:29, 06.08.2025.
Ўқилди: 900 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик