Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Карлуш Кейруш Ўмонни ЖЧга олиб чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ўмон миллий футбол жамоасининг яқинда тайинланган бош мураббийи Карлуш Кейруш жамоа олдига аниқ мақсад қўйди – 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Сешанба куни Масқатда бўлиб ўтган танишув матбуот анжуманида португалиялик мутахассис ўз режалари ҳақида гапирди ва бу тарихий имкониятни амалга ошириш учун миллат якдиллигини талаб этди.

“Биз ўзимизни алдаб яшай олмаймиз. Агар ўзимизни алдасак, муваффақиятга эриша олмаймиз”, – деди Кейруш. – “Ростгўйлик жуда муҳим. Биз бу ерга зеҳн билан, ақл билан ишлаш ва муваффақиятга эришиш учун келганмиз”.

Июль ойида расман бош мураббий сифатида тайинланган Кейруш аввал ҳам олти турли мамлакат жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Унга кўра, Ўмон билан бундай натижага эришиш бутун футбол жамоатчилигининг умумий саъй-ҳаракатларини талаб қилади.

“Ҳар бир инсон бу муҳим вазифа эканини тушуниши лозим – футболчилар, клублар, бошқарувчилар ва расмийлар – ҳаммамизнинг кучимиз бирлашиши керак”, – деди у. – “Бундай имконият Ўмон тарихида ҳали бўлмаган. Биз бу орзуни рўёбга чиқариш учун ундан фойдаланишимиз керак”.

71 ёшли мураббий аллақачон жамоа ва футболчиларни таҳлил қилиш ишларини бошлаб юборди. Ўмон терма жамоаси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё чемпионати олдидан Туркияда йиғин ўтказиши режалаштирилган.

“Ўмонда беш миллиондан ортиқ аҳоли бор, лекин юрак фақат битта уриши керак”, – деди Кейруш. – “Бу орзу – бизнинг вазифамиз. Унга интизом ва тўғри хулқ орқали эришишимиз мумкин”.

“Реал Мадрид”нинг собиқ мураббийи жорий йил октябрь ойида Жаҳон чемпионатига чиқиш бўйича йўл харитаси эълон қилиниши ҳақида маълум қилди.

“Ҳозирги асосий вазифа – бутун энергия ва имкониятларни Жаҳон чемпионатига чиқишга сафарбар қилиш”, – деди у. – “Октябрдан сўнг Ўмон футболи ривожланиши бўйича аниқ режа тақдим этамиз”.

Манба: www.muscatdaily.com
Киритилди: 17:23, 06.08.2025.
Ўқилди: 2491 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.