Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

"Тоттенхэм" президенти Соннинг жамоадан кетиши ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" президенти Даниэл Леви жамоа ҳужумчиси Сон Хён Миннинг "Лос-Анжелес"га ўтиши ҳақида гапирди.

Жанубий кореялик футболчи ўтган ҳафтадаёқ "шпорлар" билан хайрлашган, трансфер 6 август, чоршанба куни расман эълон қилинган эди.

"Сон - "Тоттенхэм" либосида ҳаракат қилган энг буюк футболчилардан бири, уни ўн йил давомида кузатиш катта завқ бағишлади. У нафақат жуда иқтидорли футболчи, балки клубимизда ва бутун дунёда ҳаммани илҳомлантирган ажойиб инсон.

Европа Лигасидаги ғалаба - "Тоттенхэм" учун ҳақиқатан ҳам сеҳрли лаҳза ва совринни бошимиз узра кўтарган Сон - биз билан абадий қоладиган хотира. У клуб учун жуда кўп иш қилди, биз унинг хизматлари учун доимо миннатдор бўламиз. Сонга энг яхши тилакларни тилаймиз," - дея Леви сўзларини келтиради Sky Sports.

Сон Хён Мин лондонликлар сафида 454 та ўйинда майдонга тушиб, 173 та гол ва 101 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:42, 07.08.2025.
Ўқилди: 1513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.