Кириш Регистрация

"Тоттенхэм" "Комо"га 40 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" Нико Пасни ўз сафига қўшиб ололмади.

Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, Лондон клуби "Комо" ярим ҳимоячиси учун 40 миллион евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган. Италияликлар 20 ёшли футболчини 70 млн еврога баҳоламоқда.

"Комо" 60 млн евродан кам бўлмаган миқдорда таклиф олган тақдирдагина музокара олиб боради, деб ҳисобланмоқда.

Қайд этилишича, Италия клуби шартномадан "Реал" учун ёзилган барча вариантларни олиб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Мадридликлар ҳозирда Пас бўйича исталган бошқа клубнинг трансфер таклифини такрорлаши ёки футболчининг сотув суммасининг 50 фоизини олиши мумкин.

Аргентиналик футболчи А Сериянинг ўтган мавсумида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 17:23, 07.08.2025.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик