Кириш Регистрация
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона 2-3 Болонья
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал

Антидопинг агентлиги Лазизбек Мулложоновнинг вазияти бўйича маълумот берди

Баҳо:
+ | -
Аввалроқ, ўзбекистонлик боксчи, Париж Олимпиадаси ғолиби Лазизбек Мулложонов антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинаётганини хабар қилгандик.

Ўзбекистон Миллий Антидопинг агентлиги вазиятга муносабат билдирди.

"Париж-2024 Олимпия ўйинлари ғолиби Лазизбек Мулложоновдан жорий йил 11 июндаги олинган допинг синамада Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг “Спортда тақиқланган моддалар ва усуллар рўйхати”да S1.1 анаболик агентлар гуруҳига киритилган “Метастерон” (Methasterone) тақиқланган моддаси аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Халқаро Тестлаш агентлиги (ITA) томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганишлар, хусусан, спортчи томонидан мазкур тақиқланган моддани терапевтик истиснолар халқаро стандартининг 4.1 моддасига мувофиқ терапевтик мақсадларда ишлатилганлиги бўйича ҳам суриштирувлар олиб борилишини ўз ичига олади. Мазкур ҳолатда, агар тақиқланган модда истисно тарзида терапевтик мақсадларда қўлланилган деб топилса, спортчига дисквалификация жазо чораси қўлланилмаслиги мумкин. Шунга мувофиқ, суриштирув ва таҳлил жараёнлари охирига етгачгина якуний қарор эълон қилинади.

Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакилларидан якуний хулосага эга бўлмаган маълумотларни тарқатмасликни ва Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги томонидан расмий маълумот эълон қилинмасидан олдин асоссиз хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур қоидабузарлик Л.Мулложоновнинг ундан допинг синама олинган кун, яъни жорий йилнинг 11 июнь кунига қадар кўрсатган натижалари, жумладан, Париж-2024 Олимпия ўйинларидаги олтин медалига таъсир ўтказмайди", дейилади ташкилот хабарида.

Манба: uznada.uz
Киритилди: 09:00, 08.08.2025.
Ўқилди: 928 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.