"Вильярреал" марказий ҳимоячиси Вилли Камбвала жароҳат туфайли 5 ойга сафдан чиқди.
31 июль куни 20 ёшли француз "Женоа"га қарши ўртоқлик ўйинида чап сонининг орқа томонидаги мушагини йиртиб олди. Бир кун аввал у Финляндияда операция қилинди.
Marca хабарига кўра, "Вильярреал" ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар Камбвалага ўринбосар топмоқчи.













