Кириш Регистрация

Расман: "Монако" "Байер" дарвозабони трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Монако" дарвозабон Лукаш Градецкини сотиб олди. Финляндия терма жамоаси дарвозабони Леверкузеннинг "Байер" клубидан ўтди. Бу ҳақда бугун француз клуби расмий сайтида маълумот берилди.

35 ёшли дарвозабон "Монако" билан икки йиллик шартнома имзолади. Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо трансфер суммаси 2 млн евро эканини маълум қилганди.

Градецки "Байер" сафида етти ярим йил тўп тепган. Германия клуби билан биргаликда у Бундеслига чемпиони бўлди. Ўтган мавсумда дарвозабон "Байер" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, шундан 8 тасида ўз дарвозасидан гол ўтказмаган.

Лига 1нинг янги мавсуми 15 август куни старт олади.

Киритилди: 23:05, 08.08.2025.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4831]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4541]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4281]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3613]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3475]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3345]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3095]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2905]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2601]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик