Суперлига 17-турида "Бунёдкор" ўз майдонида аутсайдер "Шўртан"ни қабул қилди. Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Мезбонлар вакили Имедиа Ашортиа 31-дақиқада ҳисобни очган эди, 45+5-дақиқада Ғанишер Қодиров меҳмонларнинг жавоб голини киритди.
86-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
"Бунёдкор" 31 очко билан 5-ўринда, "Шўртан" 10 очко билан сўнгги 16-поғонада.













