"Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исак "Ливерпуль"нинг асосий трансфер мақсади бўлиб қолмоқда, аммо клубда муқобил вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
Агар "қизиллар" швециялик ҳужумчини қўлга кирита олмаса, "ПСЖ" вингери Брэдли Барколя бозорда устувор вариантга айланади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. Айни дамда мерсисайдликлар бор эътиборини Исакка қаратган ва "Ньюкасл"ни кўндириш ниятида.
Сентябрь ойида Брэдли Баркола 23 ёшга тўлади, унинг ҳозирги трансфер нархи Transfermarkt портали томонидан 70 млн еврога баҳоланмоқда. Парижликлар сафида футболчи 26 та гол ва 30 та голли узатмага муаллифлик қилиб, жами 103 та ўйинда майдонга тушган.













