Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Севильянинг "Бетис" клуби футболчиси Иско "Малага"га қарши назорат ўйинида (1:3) жароҳат олди. Ўйин 9 август, шанба куни бўлиб ўтди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, тажрибали ярим ҳимоячининг тикланиши учун тахминан 3 ой керак бўлади.
2024/2025 йилги мавсумда Иско 33 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол ва 11 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.













