"Челси" Кристофер Нкункуни "Лейпциг"га қўшимча тўлов эвазига Хави Симонсга алмаштириши мумкин.
Лондонликлар шанба куни немис клуби билан музокаралар олиб бормоқда.
"Челси" "РБ Лейпциг" билан 70 миллион евролик таклиф бўйича боғланган.
“Кўклар” Нкункуни 46 миллион еврога баҳоламоқда. Шу тариқа, «Челси» Симонс учун қўшимча 24 миллион евро тўлаши керак бўлади.
Нкунку 2019 йилдан 2023 йилгача "Лейпциг"да ўйнаган, шундан сўнг у 60 миллион евро эвазига "Стэмфорд Бриж"га ўтган.













