Ҳужумчи Чубо Акпом "Ипсвич" футболчисига айланди. "Тракторчилар" Амстердамнинг "Аякс" клуби билан ҳужумкор футболчини бир йилга ижарага олиш бўйича келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Акпом 29 ёшда, форвард Лондоннинг "Арсенал" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Акпомнинг "Аякс" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Бироқ, ижара шартномасига кўра, "Ипсвич" ҳужумчини амстердамликлардан бир қатор шартлар асосида сотиб олиши керак бўлади.
"Ипсвич" келаси мавсумни яна Чемпионшипда ўтказади, клуб ўтган мавсумда АПЛни тарк этганди.













