Франция терма жамоаси афсонаси Роберт Пирес "ПСЖ"даги дарвозабонлар билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
"Сафоновни сотардим. Доннаруммани кучлироқ ривожланишга мажбур қиладиган бошқа дарвозабон керак. Шевалье? У менга жуда ёқади. У иккинчи дарвозабон бўлишга рози бўлишига ишончим комил эмас", - деди Пирес.
Матвей Сафонов "ПСЖ"да бир мавсум ўтказди. Россиялик жамоа билан тўртта чемпионликни қўлга киритди, хусусан, Чемпионлар Лигаси кубогини.













