Леверкузеннинг "Байер" клуби "Лейпциг" дарвозабони Янис Бласвихни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда "фармацевтлар" матбуот хизмати хабар бермоқда.
34 ёшли посбон билан икки йиллик шартнома имзоланган. Трансфер суммаси атиги 2 млн еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бласвих уч мавсум давомида "буқалар"га тегишли бўлган. У ўтган мавсумда Австрияда "Ред Булл Залцбург" сафида ижара асосида ўйнаган эди.













