"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр жамоага бўлган эътиборнинг асосий сабабини нафрат деб атади.
Футболчи жамоадошларини жамоатчилик босимига яхшироқ қарши туришга чақирди.
"Ўйлайманки, "Манчестер Юнайтед" мамлакатдаги кўпчилик уни ёмон кўргани учунгина кўпроқ эътиборга тушмоқда - бу шунчаки факт," - деди футболчи Рио Фердинанд подкастида.
Магуайрнинг қўшимча қилишича, "худди болалар майдончасидагидек" ўйнашга интилиш ва клубга бўлган кучли босимдан ноқулайлик ҳис қилмаслик керак.
У мавсум старти арафасида бутун жамоа астойдил меҳнат қилаётгани, клубда ажойиб муҳит ҳукм сураётганини таъкидлади.













