Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Максим Шацких: "Бундай ўйинларга ортиқча гапириш шарт эмас"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Андижон" – "Навбаҳор" (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Дурангга мос учрашув эди. Баъзан шунақаси бўлиб туради, рақиб бир марта ҳужумга ўтиб, гол уриб, ютиб кетади. Бугун шунақа ўйин бўлди. Биз ҳам кўп вазият яратмадик. Лекин ўйин томонлама бугун яхшироқ эдик. Бу - футбол, мағлубият доим ёқимсиз. Яна қайтараман, дурангга мос баҳс кечди. Ўйинни таҳлил қилиб хатоларни ўрганамиз.

- Бу мағлубиятда ўзингизни айбдор деб биласизми?

- Албатта. Яна ким айбдор бўлиши мумкин? Жамоа ютқазса, ҳар доим мураббий айбдор бўлади. Балки нотўғри алмаштириш қилгандирман. Балки таркиб танлашда адашгандирман. Балки футболчиларни руҳан тайёрлай олмагандирман. Лекин иккинчи томондан, бундай ўйинларга ортиқча гапириш шарт эмас. Кучли жамоалар билан ҳамма ўзини руҳан тайёрлай олиши керак. Нимаям дердим, ҳаёт давом этади. Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди, дердим. Беркитадиган нарса йўқ, мен доим рост гапираман. Битта зарба, битта гол. Биздаям зарба бўлди, лекин голга айланмади. Ҳар куни машғулотларда зарбаларни голга айлантириш устида ишлаймиз, аммо ўйинга келганда омад келмаяпти. Нима учун шундай бўлаётганини тушунмайман.

- Иккинчи бўлимда Крезиу Алтинни майдонга туширса бўлмасмиди?

- Бир нарсани ҳисобга олинг, Крезиу Алтин таянч ярим ҳимоячиси. У орқароқда ўйнайди. Биз эса ҳужумни кучайтириш учун олдинга футболчи ташлашимиз керак эди. Ютиш учун эътиборни ҳужумга қаратдик. Шу боис, ҳужумкор ярим ҳимоячини майдонга туширдик. Алтин эса ҳимоявий ўйинчи. Шунинг учун уни бугун майдонга туширгандан маъни йўқ эди.

- Саиднуруллаев ўрнига Ислом Маматказин захирадан майдонга туширилди...

- Ўйин охирларига келиб, "иккинчи қават"даги курашлар авж олди. Бош билан яхши ўйнагани учун Маматказинни майдонга туширдик. Балки стандарт вазиятда фойдаси тегиб қолар, деб ўйладик.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:20, 13.08.2025.
Ўқилди: 1598 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.