Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Борнмут" француз клубидан ҳимоячи сотиб олди

Баҳо:
+ | -

Франциялик марказий ҳимоячи Бафоде Диаките "Лилль"дан "Борнмут"га ўтди. Бу ҳақда "гилослар" расмий сайти хабар бермоқда.

Тузилган битимнинг давомийлиги аниқлаштирилмаган. Transfermarkt маълумотларига кўра, трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил қилган.

"Мен тўпни назорат қилишни ва у билан ҳаракат қилишни яхши кўрадиган ҳимоячиман. Тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ўз сифатларимни кўрсатишга умид қиламан. Жамоага бор кучимни бераман ва умид қиламанки, бизни кўплаб ажойиб лаҳзалар кутмоқда," - дея футболчининг сўзларини келтиради "Борнмут" матбуот хизмати.

24 ёшли футболчи "Тулуза" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Лилль" сафида 2022 йилдан буён тўп тепиб келмоқда ва ушбу жамоа сафида барча мусобақаларда 112 та ўйинда (13 та гол, 3 та голли узатма) майдонга тушган.

Киритилди: 15:07, 13.08.2025.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6912]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2756]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2603]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2510]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2253]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2210]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2137]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2072]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2065]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик