Туркиянинг "Бешиктош" клуби "Ноттингем Форест" вингери Каллум Хадсон-Одоига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Саша Тавольери хабарига кўра, 24 ёшли инглиз ҳозирча турк клубига ўтишга қизиқиш билдирмаяпти. У фаолиятини АПЛда давом эттириш ниятида.
Хадсон-Одоининг Transfermarkt порталидаги баҳоси 25 миллион евро. Унинг "ўрмончилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.













