Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасига табрикнома йўллади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасини ўз тарихида илк маротаба жаҳон чемпионати (U-20) чорак финал йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклади.

Греция ёшлар терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг, ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоасига табрикнома йўллади ва ёшлар терма жамоасини тарихий ғалаба билан қутлади: «Ўзбекистон Футбол Федерацияси, қолаверса бутун ўзбек халқи номидан Сизни Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида чорак финалга йўлланмани қўлга киритганингиз билан муборакбод этамиз. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ишқибозларнинг ишончини оқлаб, матонат кўрсатди ва Ўзбекистон спорти нуфузининг ошишига ўз ҳиссасини қўшди. Европа чемпионати кумуш медалчилари устидан 3:1 ҳисобидаги иродали ғалаба қўлга киритилди».

«Бу тарихий воқеа. Ўзбекистон футболида ёшлар терма жамоаси бундай ютуққа эришмаган. Лекин, мана шу кунларни кўриш учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси терма жамоаларга барча шароитларни яратиб берди. Сиз бундан унумли фойдаланиб, тарихда ном қолдирдингиз. Энг аввало ота-онангиз, оила аъзоларингиз, дўст ва яқинларингиз орасида юзингиз ёруғ бўлди. Ўзбекистон футболи янги даврга қадам қўяётганини ушбу мусобақа мисолида яна бир бора намойиш этдингиз. Бутун ўзбек халқи Сиздек ватанпарвар, мард ўзбек йигитлари билан фахрланади»

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти, Францияга қарши чорак финал учрашуви олдидан терма жамоа аъзоларига омад тилади ҳамда уларни бутун ўзбек халқи ва мухлислар қўллаб-қувватлаб туришини таъкидлади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:12, 03.07.2013.
Ўқилди: 4979 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.