Ҳужумчи Эрик Ламела ижтимоий тармоқдаги саҳифасида АЕКдан кетишини эълон қилди. 33 ёшли аргентиналик эркин агентга айланди.
Журналист Сесар Луис Мерло Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ламела "Севилья"га қайтиши ва у ерда жамоа мураббийлар штабига қўшилишини маълум қилди.
Ламела Грецияга кўчиб ўтгунга қадар 2021 йилдан 2024 йилгача "Севилья"да ўйнаган. У бунгача "Тоттенхэм", "Рома" ва "Ривер Плейт" клубларида ҳам тўп тепган. У фаолияти давомида клуб миқёсида 484 та ўйин ўтказиб, 84 та гол ва 76 та голли узатмани амалга оширган.













