Кириш Регистрация

"Барса" Рэшфорд ва Гарсияни рўйхатдан ўтказишга рухсат олди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" раҳбарияти икки нафар янги футболчи - дарвозабон Жоан Гарсия ва ҳужумчи Маркус Рэшфордни рўйхатдан ўтказишга рухсат олди. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, улар бугун, 15 август куни бошланадиган Ла Лига янги мавсумининг дастлабки ўйинлари учун қайдномага киритишга улгуришмоқчи.

Илгари клуб молиявий фейр-плей чекловлари ва маошларнинг юқори чегарасидан ошиб кетиши туфайли кўпчилик янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмаган. Рэшфордга ариза бериш учун раҳбарлар бюджет тақчиллиги ҳолатида 7 миллион евро шахсий маблағ тўланишини расман кафолатлашлари керак эди. "Барселона"дагилар дефицит трансферлар ҳисобига қопланишини ва тўловлар талаб қилинмаслигини кутишмоқда. Гарсияни рўйхатдан ўтказиш учун Каталония клуби Ла Лига комиссиясига Марк-Андре тер Штегеннинг тиббий хулосасини юборди ва унинг тасдиқланишини кутди. Бундан ташқари, ҳимоячи Иньиго Мартинеснинг "Барселона"ни тарк этиши ҳам янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ёрдам берди.

Испания чемпионатининг янги мавсуми 15 август куни старт олади. Дастлабки турда "Барселона" 16 август куни "Мальорка" меҳмони бўлади.

Киритилди: 08:08, 15.08.2025.
Ўқилди: 1966 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4805]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4513]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4265]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3559]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3457]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3307]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3027]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2883]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2563]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик