Кеча Тошкентдаги “ЖАР” стадионида "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган Ўзбекистон футболи афсоналари ва Россия футбол фахрийлари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Қизиқарли кечган ўйинда томонлар дурангга имзо чекди - 2:2.
Дўстлик ғалаба қозонган учрашувда голларни Ўзбекистон жамоасидан Равшан Эрматов ҳамда Тимур Кападзе киритган бўлса, меҳмонлар таркибида Виталий Булига ҳамда Сергей Киряков голларга муаллифлик қилди.













