Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Нурсултон Рўзибоевнинг Брайан Баттлга қарши жанги бекор қилинди

Баҳо:
+ | -

17 август тонгида АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган UFC 319 турнирида октагонга чиқиши керак бўлган ўзбекистонлик жангчи Нурсултон Рўзибоев ва америкалик Брайан Баттл ўртасидаги баҳс бекор қилинди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.

Сабаб сифатида Брайан Баттл белгиланган вазн меъёрларини бажара олмагани кўрсатилди. АҚШ вакили 86,1 кг тош босди. Бу белгиланган меъёрдан салкам 2 кг кўпроқдир. Шу боис UFC мазкур жангни бекор қилишга қарор қилди.

Шундан кейин спортчилар учрашиб, ўзаро суҳбатлашиб олди. Брайан Нурсултон билан суҳбатда жангдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида ўзбекистонлик мухлислар ҳақида айтган гаплари учун узр сўради. Рўзибоев эса октябрь ойида Абу-Дабида ўтадиган UFC оқшомига жанг қилишни таклиф қилди.

Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев 2014 йилдан бери профессионал MMA жангчиси сифатида фаолият юритиб келади. У 2023 йилда UFC промоушинида дебют қилган. У ҳозирга қадар фаолияти давомида 47 та жанг ўтказиб, улардан 36 тасида ғалаба қозонган, 9 марта мағлуб бўлган ва 2 марта дуранг қайд этган. Брайан Баттлга қарши баҳс Рўзибоевнинг UFC’даги олтинчи жангига айланиши мумкин эди. Бунгача у ушбу промоушенда 5 маротаба октагонга кўтарилиб, 4 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:25, 16.08.2025.
Ўқилди: 2145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.