"Ноттингем Форест" Арно Калимуэндони сотиб олишга келишиб олди.
Инглиз клуби "Ренн" билан 23 ёшли ҳужумчини сотиб олиш шартларини келишиб олди.
"Ноттингем" франциялик форвард учун 31,5 миллион евро тўлайди. Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтади.
Ўтган мавсумда Арно Калимуэндо "Ренн"нинг энг яхши тўпурари бўлди ва Лига 1да 33 ўйинда 3та голли узатма билан 17та гол урди.
Ҳужумчи аввалги уч мавсумни "Ренн"да ўтказган.













