Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Ҳуссам Ҳассан: «Мақсадим — Иорданияни ЖЧга олиб чиқиш»

Баҳо:
+-2 | -

Мисрлик мутахассис Ҳуссам Ҳассан кеча Иордания футбол федерацияси билан шартнома имзолади ва матбуот анжуманида иштирок этди. Унда мураббий Иордания терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқишни мақсад қилаётганини таъкидлади.

"Мен бугун янги синовлар ва қийин вазифа олдида турганимни ҳис қиляпман. Лекин бу амалга ошириб бўлмас вазифа эмас. Мен ўйинчи сифатида Миср терма жамоаси сафида Италия-1990да иштирок этганман. Энди эса мураббий сифатида Иордания терма жамоасини Бразилияга олиб боришга ҳаракат қиламан. Албатта, вазифага эришиш қийин бўлади. Олдимизда кучли Ўзбекистон терма жамоаси турибди. Ундан ўтиб олсак, Жанубий Американинг бешинчи жамоаси билан баҳс олиб борамиз. Бу Уругвай ёки Венесуэла терма жамоаларидан бири бўлиши мумкин", дейди Ҳуссам.

Мисрлик мураббий Иордания терма жамоасида 2014 йилнинг 30 июнига қадар ишлайдиган бўлди.

"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Иордания терма жамоасининг ҳар бир аъзоси олдимиздаги мақсадга эришиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади. Сўнгги йилларда Иордания футболига берилаётган эътиборнинг самараси ўлароқ, мамлакат футболи обрўсини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бир неча йиллар аввал Иордания терма жамоасида ишлаган бош мураббийлар Муҳаммад Авад ва Маҳмуд ал-Жоҳарий пайтида бўлгани каби муваффақиятларни давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Маҳмуд Жоҳарий қўл остида мен деярли 20 йил ўйнаганман ва менинг кумирим бўлган", дейди Ҳассан.

Ҳуссам Ҳассан ироқлик мутахассис Аднан Ҳамад эришган натижаларига мақтади. Мисрлик мураббий Ҳамад ўрнатиб кетган фундамент асосида ишни олиб боришини таъкидлади. Фурсатдан фойдаланиб, футбол жамоатчилиги ва ОАВ вакилларини ҳамкорликда ишлашга таклиф қилди.

Иордания терма жамоаси 3та фронтда кураш олиб бориши керак. Терма жамоаси август ойида Сурия билан ўйинни Теҳронда ўтказса, 6 ва 10 сентябрь Амман ва Тошкентда Ўзбекистонга қарши ЖЧ-2014 саралаш баҳсини ўтказади. Шунингдек, улар Қатарда ўтадиган Ғарбий Осиё футбол федерацияси чемпионати саралаш баҳсида иштирок этишади.

Ҳуссам Ҳассан ўзи билан бирга тўлиқ мураббийлар штабини Иорданияга олиб келди. Мураббийлар штабига Ҳуссамнинг эгизак укаси Иброҳим Ҳассан (мураббий), Ториқ Саид (ёрдамчи мураббий), Имад Маҳдур (дарвозабонлар мураббийи) киритилган бўлса, ушбу рўйхатга яна бир иорданиялик мураббий кириши кутилмоқда.

Манба: www.aljazeerasport.net
Киритилди: 18:00, 03.07.2013.
Ўқилди: 7289 марта.
Фикрлар: 46 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.