Кириш Регистрация

«Андижон»: Қуръа ҳақида ким қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -

ОЧЛ 2 қуръаси ҳақида рақиблар ва мутахассисларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Бу борада «Андижон» футболчиларининг ҳам қандай муносабатда эканликларини билиш муҳим саналади. Шу сабабли клуб матбуот хизмати айрим ўйинчиларнинг қуръа борасидаги фикрларига қулоқ солди.

Эржан Токотаев: “Яққол фаворит йўқ”

“Яхши, тенг кучли гуруҳ, яққол фаворит йўқ. Ҳамма жамоалар чиройли футбол намойиш этишга қодир. Юқори натижа кўрсатиш умидида турнир бошланишини кутмоқдамиз”.

Ислом Маматказин: “Гуруҳдан чиқсак плей-оффда «Ал-Насср» билан ўйнаш насиб қилади, деб ўйлайман”

“Қуръани биз ўйлагандек ўтди, деса ҳам бўлади. Жамоамиздаги кўплаб футболчилар билан бирга гуруҳимизда «Ан-Наср» бўлишини хоҳлагандик. Худо хоҳласа, яхши ўйинлар кўрсатиб, гуруҳдан чиқсак плей-оффда «Ан-Наср» билан ўйнаш насиб қилади, деб ўйлайман”.

Отабек Жўрақўзиев: “Бизни олдинда ажойиб учрашувлар кутмоқда”

“Қуръага келадиган бўлсак, зўр жамоалар тушди, деб ўйлайман. Қатарда чемпионат энди бошланди. Рақибимиз битта учрашув ўтказди. Туркманистон чемпионати давом этмоқда, рақибимиз ҳали бирорта учрашувда мағлуб бўлгани йўқ. Баҳрайн чемпионатига келсак, улар ҳам мамлакатнинг гранд клубларидан бири ҳисобланади. Бизни олдинда жуда ажойиб учрашувлар кутиб турибди. Бўлажак ўйинларда муҳим ғалабаларни қўлга киритиб, кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қиламиз ҳамда мухлисларимизни хурсанд қиламиз”.

Бектемир Абдуманнонов: “Балки финалгача борармиз”

“Қуръада Саудия клуби - «Ал-Насср» тушишини кутгандим. Яхши рақиблар бўлди. Гуруҳдан чиқишимизга имкониятимиз кўпроқ. Қатар, Баҳрайн ва Туркманистонни яхши жамоалари рўбаро бўлдилар. Муносиб ўйинлар кўрсатиб, кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. Балки кейинги босқичларда «Ал-Насср» билан тўқнаш келиб қолсак керак. Роналдуга қарши ўйнаш ниятимиз  бор. Гуруҳда максимал очколарни тўплашга бор кучимизни ишга соламиз. Ҳаммаси яхши рақиблар. Очколарни кўпайтиришга ҳаракат қиламиз. Балки финалгача борармиз. Омад келса кўп нарса ҳал бўлиб кетиши мумкин. Мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз”.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:04, 16.08.2025.
Ўқилди: 1168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.