Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Собиқ ҳакам "Мальорка" футболчиларининг майдондан четлатилишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Собиқ ҳакам Павел Фернандес "Барселона"га қарши ўйинда "Мальорка" футболчиларининг четлатилишига баҳо берди.

Ла Лиганинг 1-турида “Барселона” меҳмонда 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи бўлимда бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро "Мальорка"нинг икки футболчисини майдондан четлатди. 33-дақиқада Мануэль Морланес Ламин Ямалга нисбатан қўполлик ишлатгани учун иккинчи сариқ карточкани олди, 36-дақиқада Ведат Мурики жарима майдончаси чизиғида "Барселона" дарвозабони Жоан Гарсияни бошига тепди ва бунинг учун қизил карточка олди.

Морланеснинг иккинчи сариқ карточкаси бўйича: "Ферраннинг голидан кейин баҳслашгани учун биринчи огоҳлантиришни олган "Мальорка" футболчисига Ламин Ямални йиқитгани учун иккинчи сариқ карточка жуда муносиб тарзда кўрсатилди".

Мурикининг четлатилиши ҳақида: Рақибнинг жисмоний саломатлигига таҳдид қизил карточка ҳисобланади. Фернандес ижтимоий тармоқда "Аниқ четлатилиш", деб ёзди.

Киритилди: 21:54, 17.08.2025.
Ўқилди: 3288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик