Франция чемпионатининг 1-турида "ПСЖ" сафарда "Нант"ни мағлуб этди - 1:0.
Ягона гол 67-дақиқада парижликлар ярим ҳимоячиси Витинья томонидан киритилди.
Кейинги турда "ПСЖ" ўз майдонида "Анже"ни қабул қилади. Ўйин 22 август куни бўлиб ўтади. "Нант" 24 август куни "Страсбург" меҳмони бўлади.













