"Барселона" ҳимоячиси Хофре Торрентсга Испаниянинг "Бетис" клуби қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Diario Sport.
Манбага кўра, "Бетис" 18 ёшли "Барселона" ёшлар маҳсулини жорий трансфер ойнасида ижарага олиш имкониятига қизиққан, бироқ "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва клуб спорт директори Деку Торрентснинг кетишини маъқулламаган.
Таъкидланишича, Флик ёш истеъдодни юксак қадрлайди.













