Кириш Регистрация

“ПСЖ”нинг россиялик ҳамда украиналик футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот берилди

Баҳо:
+ | -

Парижнинг “ПСЖ” клуби янги футболчиси Илия Забарнийнинг рафиқаси Ангелина Забарна эрининг россиялик дарвозабон Матвей Сафонов билан яқин муносабатда экани ҳақидаги хабарларни “аҳмоқлик” деб атади.

Аввалроқ Франциянинг Paris No Limit нашри Забарний ва Сафонов мамлакатлари ўртасидаги урушга қарамай, жамоа ичида бир-бири билан яхши чиқишаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Нашрга кўра, улар УЕФА Суперкубоги доирасидаги Удинеда бўлиб ўтган “Тоттенҳэм”га қарши ўйиндан олдин самолётда ёнма-ён ўтириб келишган.

"Менимча, ҳамма бизнинг позициямизни яхши тушунади. Биз ўз принципларимиздан чекинмаймиз. Француз ОАВ эса кўпроқ аудитория йиғиш учун бундай асоссиз гапларни ўйлаб топмоқда. Бундай миш-мишларни изоҳлашнинг ўзи ортиқча. Раҳмат", — деди Забарна Tribuna нашрига.

Маълумот учун, “ПСЖ” ёзги трансфер ойнаси вақтида Англиянинг “Борнмут” клубидан 22 ёшли Илия Забарнийни 63 миллион евро эвазига харид қилган эди. Матвей Сафонов эса 2024 йил ёзида Россиянинг “Краснодар” клубидан парижликлар сафига қўшилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:35, 18.08.2025.
Ўқилди: 974 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик