Кириш Регистрация

"Борнмут" футболчисини ирқий ҳақорат қилган "Ливерпуль" мухлиси полиция томонидан гаров эвазига қўйиб юборилди

Баҳо:
+ | -

Мерсисайд полицияси Англия Премьер-лигасининг 1-тур учрашуви вақтида "Борнмут" футболчиси Антуан Семеньони ҳақорат қилган "Ливерпуль" ишқибозини гаров эвазига озод қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб хабар берди.

"Эркак гаров эвазига қўйиб юборилди. Айни пайтда унга Буюк Британиядаги ҳар қандай расмий ўйинларга бориши, шунингдек, стадионга бир миля (1,6 км) масофадан яқинлашиши тақиқланган. Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда", - дейилади полиция баёнотида.

Учрашув 15 август, жума куни "Энфилд"да бўлиб ўтди ва "Ливерпул"нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлимда ўйинда дубль қайд этган Семеньо ногиронлар аравачасида ўтирган "қизиллар" ишқибози томонидан ирқчиликка учраганини ҳакамга айтди. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва 47 ёшли эркакни стадиондан ҳайдаб чиқаришди. Кейин маълум бўлишича, у ирқий сабабларга кўра тартибни бузганликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Киритилди: 22:17, 18.08.2025.
Ўқилди: 1593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3867]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3493]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3450]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3299]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2932]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2126]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2094]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1952]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1941]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1740]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик