"Манчестер Юнайтед" марказий ярим ҳимоячиси Каземиро "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Манчестер Юнайтед" доим ғалаба ҳақида ўйлаши керак. Бу билан ютқазиш мумкин демоқчи эмасман, биз ғалаба қозонишимиз керак. Ўйлайманки, бизда бир нечта яхши вазиятлар бўлди ва бугун [кеча] биз анча яхши ўйнадик, аммо биз ғалаба қозонишга интилишимиз керак. Ҳозир биз тўғри йўлдамиз", - деди бразилиялик таянч футболчиси.













