Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Бунёдкор» ёшлари – биринчи давра ғолиби!

Баҳо:
+1 | -

Кеча ёшлар лигаси мусобақасида биринчи давра учрашувларига якун ясалди.

 

Ёшлар турнирининг 13-тур доирасидаги марказий учрашуви шак-шубҳасиз “Бунёдкор” ва “Локомотив” ёшлари ўртасида кечди. Худди акалари сингари бу икки жамоа ҳам турнир жадвалида биринчи ва иккинчи поғоналарни банд этиб туришганди. Ёш “қалдирғочлар” ғалаба қозонсалар энг асосий рақобатчилари – “Локомотив” ва “Пахтакор”ни олти очколик фарқ билан ортда қолдиришган ҳолда оралиқ танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетишарди. Борди-ю, темирйўлчилар зафар қучишса, у ҳолда “Бунёдкор” ва “Локомотив”нинг очколар борасидаги кўрсаткичлари тенглашарди. “Пахтакор” ёшлари эса ўртадаги фарқни уч очкога қисқартириш имкониятига эга эди.

 

Ўз майдонларида асосий рақибларига қарши тўп тепишган Александр Мочинов шогирдлари фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушганликларини илк дақиқаларданоқ исботлашга киришишди. Ўйин бошиданоқ “Локомотив” дарвозаси олдидан кетма-кет ҳавфли вазиятлар содир этила бошланди. Очиғини айтганда, Санжар Рихсибоев ва Алибобо Раҳматуллаев қулай вазиятлардан унумли фойдаланишганида ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ учрашув тақдири ҳал бўлиши мумкин эди. Бироқ уларнинг сўнгги зарбаларига аниқлик етишмади. Баъзи вазиятларда дарвозабон Артур Парванов маҳорат кўрсатди. Ҳатто бир вазиятда тўпни дарвоза тўсини ҳам қайтарди.

 

Қатор ҳужумлар 13-дақиқада ўз самарасини берди. Олдинги чизиқда фаол ҳаракат қилган Санжар Рихсибоев ўзидан-да қулай вазиятга чиқиб борган Алибобо Раҳматуллаевга тўп оширди. Алибобо эса осонлик билан Парвановнинг олис бурчагини нишонга олди – 1:0. Шундан сўнг, темирйўлчилар ҳам олдинга ўтишди. Бу эса 28-дақиқадада ҳисоб тенглашишига сабабчи бўлди. Дилшод Раҳматуллаев узатган пасни Дониёр Усмонов чамаси 14 метрлар узоқликдан дарвозага йўллаб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтирди.

 

Танаффус пайтида иккала жамоа таркибида ҳам ўзгаришлар юз берди. Бироқ ўйиннинг бориши ва кичик устунлик барибир “қалдирғочлар” томонида қолаверди. Лекин вақт ўтиши билан футболчиларнинг асабийлашиши бош ҳакамни бир неча бор чўнтагидаги карточкаларга мурожаат эттирди. 62-дақиқада Ҳасан Асқаровнинг ўнг қанотдан узатган пасидан сўнг тўпни эгаллаб олган Сардор Азимов жуда усталик билан Парвановни доғда қолдириб, бунёдкорчиларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай “Бунёдкор” ҳимоячиси Абдуқаҳҳор Хожиакбаров учрашувдаги иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олиб, майдонни эрта тарк этди. Олдинда қарйиб учрашувнинг ярим соати кутиб турган бир пайтда ёшларимизнинг майдонда ўн киши бўлиб қолиши мураббийлар штабини бироз чўчитди. Бироқ Александр Мочинов ўз вақтида футболчиларнинг майдондаги жойлашувига ўзгартиришлар киритиб, жуда тўғри қарор қабул қилди. Аксинча, қолган дақиқаларда ёш “қалдирғочлар”нинг майдонда бир киши кам бўлиб ўйнаганликлари деярли сезилгани йўқ. Мезбонларнинг ҳужумлари сира ҳам тинмай, Артур Парванов безовта қилинаверди. Ўйин якунланиши арафасида захирадан майдонга тушган Миразиз Жалолов ва Темур Аюпов комбинацияси ҳисобни 3:1 бўлишини таъминлади. Жалоловнинг чап қанотдан ерлатиб узатган тўпини Аюпов эгаллаб олди ва ҳимоячини чалғитган ҳолда дарвозага кучли зарба йўллади. Тўпни Парванов тўсиб қололмади – 3:1.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшларининг очколари сони 34тага етди. Қувонарлиси ёшларимиз биринчи даврани ғолиб сифатида якунладилар. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, “Бунёдкор” ўзининг энг яқин таъқибчилари – “Локомотив” ва “Пахтакор”ни олти очколик фарқ билан ортда қолдиряпти.

Ёшлар лигаси, 13-тур
“БУНЁДКОР” – “ЛОКОМОТИВ” 3:1 (1:1)
Голлар: Алибобо Раҳматуллаев 13 (1:0), Дониёр Усмонов 28 (1:1), Сардор Азимов 62 (2:1), Темур Аюпов 90+3 (3:1)
Огоҳлантиришлар: Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 30, Икром Алибоев 40, Павел Смоляченко 55, Миршохид Олимов 69
Четлатиш: Абдуқаҳҳор Хожиакбаров 68 (иккинчи огоҳлантириш)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3.Ҳасан Асқаров, 4.Миржамол Қосимов (14.Шерзод Мусаев 65), 5.Жавлон Мирабдуллаев, 7.Алибобо Раҳматуллаев (21.Марко Блажич 46), 8.Хуршид Ғиёсов, 9.Аҳрор Умаржонов (18.Нодиржон Отажонов 59), 11.Санжар Рихсибоев (10.Темур Аюпов 57), 13.Саҳоб Жўраев (6.Азизбек Мамазоитов 46), 20.Сардор Азимов (15.Миразиз Жалолов 85)
“Локомотив”: 31.Артур Парванов, 4.Аббос Пўлатов, 22.Миршохид Олимов, 5.Сергей Прохоров, 13.Рустам Аъзамов, 30.Қувондиқ Рўзимов, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 29.Икром Алибоев, 8.Никита Ефременко, 18.Павел Смоляченко, 11.Дониёр Усмонов
Захирадан майдонга тушганлар: 10.Бобурбек Тиллабоев, 19.Рафаэль Абдураҳмонов, 24.Диёр Усмонхўжаев, 21.Карлен Абрамов, 17.Расул Раҳмонбердиев, 16.Абдужалил Ҳасанов
Ҳакамлар: Н.Қосимов (Қарши), С.Еремеев, Р.лутфулин, Д.Пислегин (барчаси – Тошкент)
Учрашув назоратчиси: Г.Каримов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Н.Лутфулин (Тошкент)
3 июль. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 95 томошабин

«Қизилқум» (Зарафшон) – «Динамо» (Самарқанд) – 1:0. 324 томошабин.
Ҳакамлар: Э.Турсунов (Бухоро), Р.Самандаров, О.Жумаев, Н.Болтаев.
Назоратчи: С.Эрматов (Ташкент).
Комиссар: А.Худайдатов.
Гол: Х.Давронов (30).
Огоҳлантиришлар: М.Тиллаев (84) – Ш.Муродов (62), Г.Адамян (74), М.Колядин (89).

«Гулистон» (Гулистон) – «Насаф» (Қарши) – 1:2. 153 томошабин.
Ҳакамлар: А.Кенжаев (Навоий), Ш.Йўлдашев, Т.Суюнов, Д.Убайдуллаев.
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).
Комиссар: Б.Ҳайдаров.
Голлар: С.Саримсоқов (68) – У.Дадабоев (49), О.Маматов (85).
Огоҳлантиришлар: М.Исаев (41), Д.Шукуров (55), С.Саримсоқов (63), М.Қурбонов (75) – М.Жўрабоев (76), Л.Убайдуллаев (81).

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 2:2. 113 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Бозоров (Наманган), И.Заитов, Д.Комилов, Х.Мирзааҳмедов.
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
Комиссар: В.Леткин.
Голлар: М.Мамазулунов (34), Ф.Нурлибоев (70) – Н.Ибрагимов (29), Б.Қосимов (90+3).
Огоҳлантиришлар: И.Мустафоев (80) – Р.Ҳаитов (45).

«Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент) – 1:2. 84 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Рўзиқулов (Қарши), А.Буров, Ф.Хайруллаев, М.Шарипов.
Назоратчи: Б.Галеев (Урганч).
Комиссар: Р.Черников.
Голлар: А.Муротов (2) – С.Рекун (47, 75).
Огоҳлантиришлар: У.Рамазонов (4), М.Рахимов (86) – Б.Мирзараҳимов (32), Ф.Мирахматов (58).
Четлатишлар: А.Очилов (64) – Ф.Мираҳматов (иккинчи огоҳлантиришлар, 90+1).

«Навбаҳор» (Наманган) – «Металлург» (Бекобод) – 2:2. 208 томошабин.
Ҳакамлар: А.Эргашев (Тошкент), Э.Турсунов, Р.Фозилов, М.Мажидов.
Назоратчи: И.Шарипов (Бухара).
Комиссар: А.Фролов.
Голлар: А.Абдуллаев (12), А.Алиев (84) – А.Зиёвуддинов (23), Ж.Бобоев (32).
Огоҳлантиришлар: М.Раҳмонов (44), М.Собиров (53), М.Хаитов (56) – Р.Раҳмонбердиев (74), А.Зиёвуддинов (83), М.Турсунов (84).
Четлатиш: А.Абдуллаев (83).

«Шўртан» (Ғузор) – «Нефтчи» (Фарғона) – 3:2. 565 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Галеев (Урганч), А.Калинин, Ш.Муҳсинов, Ф.Усмонов.
Назоратчи: С.Нажафалиев (Ташкент).
Комиссар: В.Штерн.
Голлар: Ш.Хурсанов (44, пенальти), Ю.Бўриев (45), Х.Муртазоев (68) – Ф.Холмуродов (40), Ж.Гусейнов (60).
Огоҳлантиришлар: О.Каримов (45).Ю.Бўриев (48), Т.Очилов (59), А.Бердиев (82) – Э.Исабоев (43).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Бунёдкор 13 11 1 1 34-14 34
2 Пахтакор 13 9 1 3 30-18 28
3 Локомотив 13 9 1 3 29-17 28
4 Насаф 13 7 3 3 32-16 24
5 Нефтчи 13 6 2 5 22-13 20
6 Сўғдиёна 13 5 3 5 15-23 18
7 Шўртан 13 4 5 4 20-18 17
8 Олмалиқ 13 4 5 4 20-22 17
9 Металлург 13 4 5 4 16-18 17
10 Навбаҳор 13 4 4 5 13-13 16
11 Гулистон 13 4 2 7 17-22 14
12 Қизилқум 13 3 2 8 21-28 11
13 Динамо 13 3 0 10 8-28 9
14 Бухоро 13 0 2 11 7-34 2
Манба: www.fcbunyodkor.com, www.pfl.uz
Киритилди: 11:39, 04.07.2013.
Ўқилди: 3848 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.