Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Хаби Алонсо Мбаппенинг кайфияти ҳақида ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Килиан Мбаппенинг янги мавсумдаги кайфияти ҳақида гапирди.

«Биринчи мавсумдан сўнг Килиан энди жиддий равишда кўпроқ нарсани хоҳлайди - у билан суҳбатлашганингизда ва бирга ишлаганингизда бу сезилади. Кўриш мумкинки, у ҳақиқатан ҳам жуда-жуда мотивацияга тўла», - дея Алонсонинг сўзларини келтиради AS.

2024/25 йилги мавсумда Мбаппе барча мусобақаларда 59 та ўйин ўтказиб, 44 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 25 ёшли футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 15:31, 20.08.2025.
Ўқилди: 1414 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик