Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Сергей Лушан: «Бундай ўйинлардан кейин инфаркт бўлиб қолиш ҳеч гап эмас»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган «Шўртан» – «Навбаҳор» (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

— Аввало учрашув ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.
— Бундай ўйинлардан кейин инфаркт бўлиб қолиш ҳеч гап эмас. Ўзимизга гол урамиз, ўзимиз қизил карточка оламиз. Бир киши кам бўлиб, ҳисобда олдинга чиқиб оламиз, кейин яна дарвозамиздан тўп ўтказиб юборамиз. Афсус. Лекин, қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда жамоамизнинг Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйини бор.

— Қизил карточкага муносабатингиз қандай бўлди?

— Тоза берилди, деб ўйлайман. Футболчи рақибга тикка борди. Менимча, у камида учта ўйинга дисквалификация қилинади. Футболчимиз ёш, қизиққон, ҳали тажрибаси кам. Шунинг учун шундай бўлди. Бундай ҳолат учраб туради.

— «Навбаҳор» дарвозасига урилган биринчи голни қандай изоҳлайсиз?

— Ўз дарвозамиздан тезкор тўп ўтказиб юбордик, дарвозабонимиз хатога йўл қўйди. Ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Аслида айбни дарвозабонларга тўнкаш оғир, улар алоҳида олам, балки бу психология билан боғлиқдир.

— «Шўртан»нинг турнир жадвалида сўнгги поғонада эканлиги ҳам шогирдларингизга рақибни бемалол ютамиз, деган фикрни берган бўлиши мумкинми?

— Биз икки марта ҳисобда ортда бораётиб, вазиятни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. «Шўртан»нинг охирги ўриндалигига қарамадик. Биз қийин баҳс бўлишини билардик. Нимаям дердим, ютишимиз керак бўлган ўйинда дуранг қайд этдик.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:04, 21.08.2025.
Ўқилди: 1073 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.