Фаолиятини якунлаганини эълон қилган "Эвертон" яримҳимоячиси Фил Невилл "МЮ" устози Дэвид Мойеснинг ёрдамчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда The Telegraph шундай ёзади.
Аввал хабар қилинганидек, "қизил иблислар" мураббийлар штабига 50 ёшли шотландиялик бош мураббийнинг "Эвертон"даги кўп йиллик ҳамроҳлари - Стив Раунд, Крис Вудс ва Жимми Ламсденлар киритилганди.
Шу тариқа, "МЮ" мураббийлар штабини тўлиқ собиқ "Эвертончилар" ташкил этмоқда.