Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг янги вингери Франко Мастантуононинг ҳаракатларидан ҳайратда қолмоқда.
Onda Cero хабарига кўра, 18 ёшли аргентиналик футболчи "Реал Овьедо"га қарши кечадиган Ла Лига иккинчи турида асосий таркибда Браим Диаснинг ўрнига майдонга тушиши мумкин.
Клуб раҳбарияти уни жамоанинг янги юлдузи бўлишига ишонишмоқда.













