Кириш Регистрация

Коло-Муани фақат бир клубга ўтишни истамоқда

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" марказий ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани фаолиятини "Ювентус"да давом эттирмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, франциялик ҳужумчи "Ювентус"нинг "ПСЖ" билан оғир музокараларига қарамай, келажаги борасида хотиржамликни сақламоқда. Таъкидланишича, Коло-Муани бошқа клублар билан музокара ўтказмаяпти ва шунчаки томонларнинг келишиб олишини кутмоқда. Келишув трансфер ойнаси якунига қадар якунланиши кутилмоқда.

Коло-Муани ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Ювентус"да ижара асосида ўтказган эди. У туринликлар сафида 22 та учрашувда қатнашиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:48, 21.08.2025.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.