"Ал-Иттиҳод" клуби раҳбарияти "Зенит"га ярим ҳимоячи Маркус Вендел трансфери бўйича расмий таклиф юборди, дея хабар бермоқда Hatrick манбаларга таяниб.
27 ёшли бразилияликнинг "Зенит" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
2024/25 йилги мавсумда Вендел барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.













