Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 20-тури доирасида «Бухоро» — «Қўқон-1912» баҳси якунланганидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

— «Бухоро»ни ғалаба билан табриклайман. Мағлубиятга лойиқ эмасдик деб ўйлайман. Режа бўйича иккинчи бўлимда рақибга босим ўтказиш керак эди ва буни уддалай олдик. Сафарда ўйнагандан кейин вазиятлардан фойдаланиш керак. Тенг ўйин бўлди, кўплаб вазиятлар яратдик. Камида дурангга лойиқ эдик. Аламли мағлубиятга учрадик. Нима дейишни ҳам билмайман.

— Гол ҳақида фикрингиз, бу қандай шаклланди?

— Ҳужумдан ҳимояга қайтишда сусткашликка йўл қўйдик. Рақиблар тўпни эгаллаб олиб, тез ҳужумга ўтишди. Буни ҳали тахлил қилиб чиқамиз. Зарба берган Азиз Амонов ёнида Шоҳруҳ Гадоев бўлиши керак эди, бу вазиятда зарбага йўл қўймаслик керак эди. Рикошетдан кейин дарвозабонимиз ҳам ишончли ҳаракат қилмади, олиб чиқса бўладиган вазият эди. Менимча дарвозамиз ёнида кўзга ташланадиган вазият бўлмади. Омад «Бухоро» томонида бўлди ва тўп дарвозага кириб кетди. Дарвозабонимиз тўп чизиқдан ўтмади деб айтди, лекин бу умуман бошқа ҳолат. Биринчи навбатда тезроқ ҳимояга ўтишимиз керак эди. Кейин уларга дарвозамизга зарба беришига йўл қўйдик. «Бухоро» бу голга лойиқ эди.

— Шоҳруҳ Гадоевнинг алмаштирилиши шу вазият билан боғлиқми?

— Йўқ, у биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлди ва шу сабабли у тўлиқ ўйнашга тайёр эмас. Футбол жамоавий спорт тури. Жамоадошлари хато қилса, жамоадошлари тўғрилаши учун ҳаракат қиляпмиз. Эпизодларни тахлил қиламиз ва йигитларга кўрсатамиз, шу вазиятларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. У бугунги ўйин ҳолатидан келиб чиқиб, чарчоқни ҳис қилганидан кейин алмаштирилди.

— Жамоангиз 20 ўйинда 15 та гол урди, статистика бўйича жамоа энг кам гол урганлар рўйхатида иккинчи ўринда турибди. Бу кам эмасми?

— Албатта, кам. Иккинчи даврада бир қанча ҳужумчилар олиб, жамоадаги рақобатни кучайтирган эдик. Биринчи даврада 10тача гол ургандик. Бу ҳам жуда кам. Бугун мана иккинчи бўлимнинг ўзида 4та 100 фоизлик вазиятлар бўлди. Аброр Каримовда, Абдуғофур Ҳайдаровда иккита вазият, Жавоҳир Ҳусановда ҳам вазият бўлди. Ғалаба қозониш учун бунча вазиятларнинг ҳеч бўлмаса ярмини фойдаланиш керак. Бунинг устида ишлаш керак. Шунча вазиятлар ҳали ҳам кўз олдимда турибди. Бундай паллаларда голлар ура олмасак, кейинчалик ҳам бизга қийин бўлади ва жамоага салбий таъсир ўтказади. Гол ура олмаслик кейинчалик турнир жадвалида қуйилашга сабаб бўлади. Умумий олсак, жамоам ўйини бўйича бу ўринга муносиб эмас. Юқорига кўтарилишга ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 10:10, 22.08.2025.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик